АҚШнинг сайланган президенти Сакс ўз маъмуриятининг сунъий интеллект ва криптовалюталар бўйича сиёсати учун жавобгар бўлишини айтди, бу "Америка рақобатбардош келажаги учун муҳим бўлган иккита соҳа ҳисобланади".
Трампнинг сўзларига кўра, Сакс Қўшма Штатларни “ҳар икки соҳада ҳам сўзсиз дунё етакчиси”га айлантириши ва крипто саноатини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиши керак.
52 ёшли Сакс Жанубий Африкада туғилган. У PayPal тўловларни қайта ишлаш хизматининг биринчи раҳбарларидан бири бўлган. Қайд этиш керак, Дэвид Сакс Трампнинг бошқа таниқли тарафдорлари Илон Маск ва Питер Тил кирувчи "PayPal мафияси" аъзоси, шунингдек Craft Ventures капитал фирмасининг асосчиларидан бири ҳисобланади.