Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп: "Панама каналини қайтариб оламиз ёки жуда жиддий нарса юз беради"

Трамп: "Панама каналини қайтариб оламиз ёки жуда жиддий нарса юз беради"

АҚШ президенти Дональд Трамп Панама каналини қайтаришга ваъда берди.

Эндрюс авиабазасида журналистлар билан суҳбатда Трамп АҚШ Давлат котиби Марко Рубио айни дамда Панамада эканини таъкидлади.

Унга кўра, Панама канали Хитойга берилмаган, балки унинг назорати остида. "Улар келишувни бузишди. Ёки Панама каналини қайтариб оламиз ёки жуда жиддий нарса юз беради", деди Трамп.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, бу масалани лавозимга киришганидан кейинги илк чиқишида ҳам кўтарганини эслади. "Хитой Панама каналини назорат қилади. Биз уни Хитойга эмас, Панамага бердик, энди қайтариб оламиз" - деди у.

Панама президенти Хосе Раул Мулино 20 январь куни Трампнинг сўзларига жавоб бериб, Х ижтимоий тармоқда шундай ёзди: "Панама канали Панамага тегишли ва шундай бўлиб қолади".

Трампнинг канални Хитой назорат қилиши ҳақидаги даъволари аниқ тасдиқланмаган бўлса-да, Пекин Панамага катта сармоя киритгани маълум ва мамлакат ҳукумати аввалроқ Тайван билан дипломатик алоқаларни узган.

Киритилди: 11:24 03.02.2025. Ўқилди: 1113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!