Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Мерцга Украина билан шуғулланишни, Эрон масаласидан узоқроқ туришни тавсия қилди

 Трамп Мерцга Украина билан шуғулланишни, Эрон масаласидан узоқроқ туришни тавсия қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Германия канцлери Мерцга мурожаат қилиб, унга Россия–Украина урушига кўпроқ эътибор қаратишни, Эрон ядровий таҳдидини бартараф этишга тўсқинлик қилмасликни маслаҳат берди.

«Германия канцлери Россия/Украина урушига кўпроқ вақт ажратиши керак (у бу борада мутлақо самарасиз бўлди!), шунингдек вайрон бўлган мамлакатни тиклаш, айниқса миграция ва энергетика масалаларига эътибор қаратиши лозим. Эрон ядровий таҳдидини бартараф этишга аралашиш эса камроқ бўлиши керак — бу орқали дунё, жумладан Германия ҳам, янада хавфсиз бўлади!», — деди Трамп.

Киритилди: 22:14 30.04.2026. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!