Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Киевнинг "ўғирланган" дони ортилган кемани қабул қилишдан бош тортди

Исроил Киевнинг "ўғирланган" дони ортилган кемани қабул қилишдан бош тортди

Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига Киев томонидан Россия босиб олган ҳудудлардан ўғирланган деб даъво қилинаётган дон ортилган кема Исроилда юк туширмаслигини маълум қилди. Вазир буни "ижобий ўзгариш" деб атаб, Исроил билан бўлган дипломатик кескинликдан сўнг шундай қарорга келинганини таъкидлади.

Сибиганинг сўзларига кўра, бу воқеа бошқа давлатлар, кема эгалари ва суғурта компаниялари учун Украинанинг ўғирланган маҳсулотларини сотиб олмаслик борасида жиддий огоҳлантириш бўлиб хизмат қилади. Аввалроқ Украина расмий Тел-Авивдан ушбу кемани қўлга олишни сўраган эди.

Киритилди: Бугун 16:45. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!