Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

➡️ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори жорий йил февраль ойида 1990 й.т. И.Саидов етакчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан 1994 й.т. фуқарога етказилган тан жароҳати бўйича ҳолатни “босди-босди” қилиб бериш эвазига ундан олган 2700 АҚШ долларидан муқаддам 1000 долларини жабрланувчига берган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, профилактика инспектори жабрланувчига 300 АҚШ доллари берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, профилактика инспекторининг мазкур ноқонуний ҳаракатига алоқадор бўлган ҳамкасбини ҳам жиноят ишига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

Киритилди: Бугун 17:15. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!