АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операциясининг муваффақиятсизлиги Форс кўрфази минтақаси тарихида янги саҳифа очмоқда, деб баёнот берди Ислом республикаси олий раҳбари Можтаба Хомейний.
«Минтақада дунё гегемонлари томонидан амалга оширилган йирик ҳарбий кампания ва тажовуздан икки ой ўтиб, шунингдек, Американинг ўз стратегиясидаги шармандали мағлубиятидан сўнг, Форс кўрфази ва Ормуз бўғози тарихида янги боб бошланмоқда», — дея унинг сўзларини келтиради IRIB.
Шунингдек, Хомейний Эрон бундан кейин ҳам Форс кўрфазини бошқариш ниятида эканини алоҳида таъкидлади.