Пойтахт ИИББга кўра, 2020 йил 16 март ҳолатига “Ecodream” турар жой мажмуаси қурилишига 37,4 млрд сўм сарфланган, қолган маблағлар эса мақсадли ишлатилмай, талон-торож қилинган.
Оқибатда 6 йил аввал бошланган лойиҳа сохта схема экани аниқланиб, 274 нафар фуқаро фирибгарлик қурбонига айланган. Улар тўлаган маблағлар ҳам қайтарилмаган.
Таъкидланишича, жами етказилган зарар 97 млрд сўмни ташкил этган. Уни қоплаш мақсадида гумондорларга тегишли 65,5 млрд сўмлик кўчмас мулк, транспорт воситалари ва бошқа активлар хатланиб, тақиқ қўйилган.