Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Можтаба Хоманаий Путинга мактуб йўллагани маълум бўлди

Можтаба Хоманаий Путинга мактуб йўллагани маълум бўлди

Ўтган ҳафта Россия Президенти Владимир Путин Эрон Олий Раҳбари Можтаба Хоманаийдан мактуб олган. РФ раҳбари бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи билан учрашувда маълум қилди.

«Сиздан бунинг учун самимий миннатдорчилигимни етказишингизни ва Россия, Эрон сингари, стратегик муносабатларни давом эттириш ниятида эканлигини тасдиқлашингизни сўрайман», деган Путин.

Бироқ ушбу ҳужжатда нима ёзилгани ва унинг мазмуни бўйича хабарлар деярли йўқ. Айрим манбалар аввалроқ Россия Эронга разведка маълумотлари етказгани ҳақида хабар берганди.

Можтаба Хоманаий отаси оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафотидан кейин Олий Раҳбар бўлди. Унинг отаси республикага қарши ҳарбий операциянинг дастлабки кунларида Исроил ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган. Тайинланганидан бери янги раҳбар оммага кўринмади. Эрон расмийлари унинг ҳужумда жароҳат олганини маълум қилишди.

The New York Times газетасининг ёзишича, Эрон Олий Раҳбари юзида қаттиқ куйишлар олган, бу эса унга гапиришни қийинлаштиради. Унга пластик жарроҳлик амалиёти керак бўлади. Нашр манбаларининг таъкидлашича, Можтаба Хоманаий аудио ёки видеобаёнотлар билан чиқа олмайди, чунки у «заиф ёки кучсиз кўринишни истамайди». Reuters шунингдек, оёқ жароҳатлари ҳақида хабар берди.

Киритилди: 21:23 27.04.2026. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!