АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг миллий хавфсизлик бўйича жамоаси яқин ҳафталарда Эронда Американинг кенг кўламли ҳарбий амалиётларини қайта бошлаш имкониятини муҳокама қилди.
Бу ҳақда NBC News телеканали америкалик бир амалдор ҳамда муҳокамалардан хабардор яна бир манбага таяниб хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, кўриб чиқилаётган вариантлар орасида келаси ой бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларга қадар Эронга зарбалар бериш имконияти ҳам бор.