Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Канададаги G7 саммитини Зеленский билан учрашишга қизиқиши йўқлиги ва Макрон билан тортишуви сабаб эрта тарк этди — Financial Times

Трамп Канададаги G7 саммитини Зеленский билан учрашишга қизиқиши йўқлиги ва Макрон билан тортишуви сабаб эрта тарк этди — Financial Times

"Вазият билан таниш бўлган манбалар Трампнинг саммитни тарк этиш қарори қисман Франция президенти Эммануэл Макроннинг ҳаракатлари билан боғлиқ бўлганини айтишмоқда. Макрон Гренландия масаласига тўхталган ва Трампнинг ушбу орол устидан назорат ўрнатиш режасига қарши чиққан. Шунингдек, АҚШ президентининг Украина етакчиси билан учрашувга қизиқиш билдирмагани ҳам бунга туртки бўлган" деб ёзади нашр.

Financial Times маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар президенти кейинги ҳафтада бўлиб ўтадиган NATO саммитидан ҳам муддатидан олдин кетиб қолмаслиги учун ушбу анжуманнинг кун тартиби қисқартирилди. NATO саммити доирасида фақат битта ишчи сессия ўтказилади, унинг давомийлиги икки ярим соат бўлади.

"Алянсга аъзо давлатлар етакчилари чоршанба куни Гаaгада учрашади. Украина президенти Володимир Зеленский эса сешанба оқшомида NATO давлатпари етакчилари билан кечки овқатда иштирок этади", дея хабар бермоқда газета.

Киритилди: 12:56 20.06.2025. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!