Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Жанубий Корея маҳсулотларига нисбатан бож ставкалари 25 фоизга оширилишини эълон қилди

Трамп Жанубий Корея маҳсулотларига нисбатан бож ставкалари 25 фоизга оширилишини эълон қилди

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Сеулни ўтган йили эришилган савдо келишувини бажармаётганликда айблаб, кенг турдаги маҳсулотларга, жумладан автомобиллар, ёғоч материаллари ва фармацевтика маҳсулотларига нисбатан амалдаги 15 фоизлик божларни 25 фоизга оширишини маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, Жанубий Корея келишувни тасдиқлашда сусткашлик қилмоқда, ҳолбуки АҚШ келишилган битим доирасида ўз тарифларини қисқартириш бўйича тезкор ҳаракат қилган.

Жанубий Корея томони эса ушбу қарор ҳақида расмий билдиришнома олмаганини ва масала юзасидан Вашингтон билан дарҳол музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган.

Икки давлат ўртасидаги келишувга ўтган йилнинг октябрида эришилган бўлиб, унда Жанубий Корея АҚШ иқтисодиётига 350 миллиард доллар сармоя киритиши ва маблағнинг бир қисмини кемасозлик соҳасига йўналтириши белгиланган.

Ҳужжат ҳозир Жанубий Корея Миллий ассамблеясида (парламенти) кўриб чиқилмоқда. Mаҳаллий матбуот хабарларига кўра, битим феврал ойида тасдиқланиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:10. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!