АҚШ президенти Доналд Трамп ўз фармонида агентликларнинг "низомдан ташқари таркибий қисмлари ва вазифаларини имкон қадар тугатишни" талаб қилди. Шунингдек, ташкилотлар низомдаги ўз вазифаларини ва тегишли ходимлар сонини қонун талаб қиладиган минимал даражага қадар қисқартиришлари лозимлигини таъкидлади.
Хусусан, гап “Озодлик радиоси” ва “Америка овози” медиакорпорациясини назорат қилувчи АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) ҳақида бормоқда. Конгресс қарорига кўра, бу мустақил агентлик ҳисобланади.
Фармонга кўра, барча еттита агентлик раҳбарлари 21 мартгача Оқ уй бюджет бошқармасига фармон талабларини тўлиқ бажарганликлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишлари шарт.