Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Эронга янги ҳужум эҳтимоли фонида Нетаньяху билан суҳбатлашди

Трамп Эронга янги ҳужум эҳтимоли фонида Нетаньяху билан суҳбатлашди

АҚШ президенти Доналд Трамп 31 октябрь, шанба куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Икки давлат раҳбарининг суҳбати Вашингтон Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқаётган бир пайтга тўғри келди.

Нашрга кўра, Трамп бундан бир неча кун аввал АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий қўмондонлари билан учрашиб, Эронга янги зарбалар бериш вариантларини муҳокама қилган.

Шу билан бирга, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида дипломатик мулоқотлар ҳам давом этмоқда. АҚШ давлат котиби Марко Рубио Трамп можарони музокаралар йўли билан ҳал қилиш тарафдори эканини билдирган.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!