Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Эрон билан уруш тугагач, нефть ва бензин нархлари кескин пасаяди"

Трамп: "Эрон билан уруш тугагач, нефть ва бензин нархлари кескин пасаяди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳарбий можаро якунланганидан сўнг нефть ва бензин нархлари кескин арзонлашишини билдирди.

Американинг KTIV телеканали хабар беришича, Оқ уй раҳбари бу ҳақда Айова штатидаги Су-Сити шаҳрида бўлиб ўтган митингда маълум қилган.

Трампнинг сўзларига кўра, келишув қандай йўл билан амалга оширилишидан қатъи назар, Эрон билан можаро яқин вақт ичида якунланади.

«Биз Эрон билан боғлиқ масалани жуда яқин вақт ичида, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳал қиламиз. Шундан сўнг бензин ва нефть нархлари кескин пасаяди», — деди Америка етакчиси.

Трамп, шунингдек, шу пайтга қадар саккизта қуролли можарони ҳал қилишга эришганини таъкидлади. Унинг фикрича, Россия ва Украина ўртасидаги можаро ҳам якунланишга яқинлашмоқда.

Киритилди: 11:00 24.10.2026. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!