АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги демократ Жо Байден маъмурияти томонидан қабул қилинган 80 га яқин чора-тадбирларни бекор қилади.
Душанба куни АҚШнинг 47-президенти сифатида қасамёд қилган республикачи тегишли баёнотни ўша куни кечқурун Вашингтондаги Capital One спорт аренасида ўз тарафдорлари олдидаги митингда сўзлаган.
"Мен қиладиган биринчи иш - тарихдаги энг ёмон маъмуриятлардан бири бўлган олдинги маъмурият томонидан олиб борилган 80 га яқин бузғунчи ва радикал сиёсатни ўзгартириш бўлади. Энг ёмони эмас, жуда ёмони", - деди Трамп.