Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп АҚШнинг Эрон ҳудудига берган зарбаларига қарши чиққан республикачини танқид қилди

Трамп АҚШнинг Эрон ҳудудига берган зарбаларига қарши чиққан республикачини танқид қилди

АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида яқинда демократлар гуруҳига қўшилиб, Трампнинг Конгресс розилигисиз уруш бошлаш имкониятини тўсмоқчи бўлган республикачи конгрессмен Томас Массига кескин ҳужум қилди.

"Масси — бу заиф ва самарали ишламайдиган сиёсатчи, у Америка қуролли кучларига ҳурмат билдирмайди ва кечаги ҳужумдаги уларнинг ёрқин ва мардонаворр натижаларини тан олмайди", — деб ёзди Трамп.

У, шунингдек, Кентуккида бўлиб ўтадиган ички партия сайловларида Массининг номзодига қарши шахсан кампания олиб боришини ва Республикачилар партиясидан ҳақиқий ватанпарвар номзодни қўллаб-қувватлашини ваъда қилди.

Аввалроқ Доналд Трамп АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбардни ҳам танқид қилган эди. У Габбарднинг "Эрон ҳали ядровий қурол яратишга тайёр эмаслиги" ҳақидаги баёнотига эътироз билдирганди.

Киритилди: 12:26 23.06.2025. Ўқилди: 724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!