Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "АҚШда мендан безор бўлишса, Исроилга кўчиб ўтаман"

Трамп: "АҚШда мендан безор бўлишса, Исроилга кўчиб ўтаман"

АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликлар уни қўллаб-қувватлашдан тўхтаса, сиёсий фаолиятини Исроилда давом эттириши мумкинлиги ҳақида ҳазил қилди.

3 ноябрь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида у Исроил аҳолиси орасида жуда катта обрўга эга эканини таъкидлади.

"Агар АҚШда одамлар қачондир мендан чарчашса, Исроилга кўчиб ўтаман ва бош вазир бўламан. У ерда менинг рейтингим 99 фоиз", — деди Трамп.

АҚШ раҳбари Исроил билан муносабатлар ҳақида гапирар экан, мамлакатдаги машҳурлигига юқори баҳо берди.

Бироқ Трамп келтирган 99 фоизлик рейтингни тасдиқловчи ишончли сўров натижалари тақдим этилмаган.

Киритилди: 23:41 03.11.2026. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!