Бу ҳақда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён маълум қилди.
"Биз бугун душманларимиз томонидан яратилган таҳдид ва инқирозларни фуқароларнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳамкорлигига таяниб енгиб ўтишимиз керак. Биз бу муаммоларни мулоқот йўли билан ҳал қилишга интиламиз. Бу борада ҳам Олий Раҳбар томонидан ҳукуматга тегишли ваколатлар берилган," - деди давлат раҳбари вилоятлар ҳокимлари ва йирик шаҳарлар ҳокимлари билан учрашувда.
Пезешкиён Эрон раҳбари томонидан берилган аниқ ваколатларни айтмади. У, шунингдек, мамлакат ҳукумати душманнинг "ёлғонига қатъий қарши туришда" ва Эрон халқи муаммоларини ҳал қилишда давом этишини таъкидлади.