Россия қўшинлари Запорижя вилоятидаги Камишеваха посёлкасига авиабомбалар билан зарба берди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълум қилишича, зарбалар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган, яна кўплаб инсонлар жароҳатланган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, зарбадан сўнг 27 киши бедарак йўқолган.
"Ҳужум гуманитар мақсадларда фойдаланилаётган мактабга қаратилган. У ерда маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдами тарқатиларди. Биринчи зарбадан сўнг одамлар яширинган бошпанага яна тўққизта авиабомба ташланди", — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари Камишевахада қолган аҳоли ҳар ҳафтадан бери айнан шу ерда гуманитар ёрдам олишини билмаслиги мумкин эмас.
"Бу ҳужум Россия вазиятни юмшатиш ва тинчликка эришиш ниятида эмаслигини кўрсатади. Олешкидаги гуманитар амалиётдан сўнг тинчликка эришиш учун умид пайдо бўлганди, бироқ Россиянинг бугунги ҳужуми бунинг аксини кўрсатмоқда", — деди Украина етакчиси.