Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ у ёки бу йўл билан бўлса ҳам Гренландия устидан назоратни қўлга киритади"

Трамп: "АҚШ у ёки бу йўл билан бўлса ҳам Гренландия устидан назоратни қўлга киритади"

Қўшма Штатлар Гренландияни, ҳатто "қийин йўл билан" бўлса ҳам олади.

АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Оқ уйда йирик нефть компанияларининг юқори лавозимли раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтди.

Ундан Гренландиянинг Қўшма Штатлар таркибига кириши учун қанча пул керак бўлиши мумкинлиги сўралган.

"Мен ҳали Гренландия учун пул ҳақида гапирмаяпман. Бу ҳақда гапиришим мумкин, лекин ҳозир биз Гренландия ҳақида бирор нарса қиламиз, улар хоҳласалар ҳам, хоҳламасалар ҳам", деди Оқ уй раҳбари. У агар АҚШ хоҳламаса, "Россия ёки Хитой Гренландияни эгаллаб олади" деган фикрни билдирди.

"Мен осон йўл билан келишувга эришмоқчиман. Лекин агар биз буни уддалай олмасак, унда қийин йўлни танлаймиз", деб хулоса қилди у.

Киритилди: 10:50 10.01.2026. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!