Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Адам Қодиров, агар отаси ёки Путин томонидан буйруқ берилса, Украина президенти Володимир Зеленскийни ҳарбий жиноятчи сифатида Грознийга олиб келишини маълум қилди.
“Биз шунчаки бориб, сени олиб кетамиз… Бу фақат вақт масаласи”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский АҚШни Чеченистонга десант ташлашга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди. Адам Қодиров эса отаси томонидан Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби сифатида тайинланган.