Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Италия Бош вазири: "Европа ва Россия ўртасидаги мулоқотни қайта тиклаш вақт келди, акс ҳолда Путиннинг қўлида ўйнаймиз"

Италия Бош вазири: "Европа ва Россия ўртасидаги мулоқотни қайта тиклаш вақт келди, акс ҳолда Путиннинг қўлида ўйнаймиз"

Италия Бош вазири Джорджа Мелони Европа Россия-Украина урушини тугатиш бўйича музокараларда таъсир ўтказиш учун Москва билан тўғридан-тўғри алоқани тиклаш вақти келганини айтди.

Италиянинг ANSA нашри хабар беришича, Мелони бу ҳақда 9 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Мелони илгари Россия билан тўғридан-тўғри мулоқот зарурлиги ҳақида гапирган Франция президенти Эммануэль Макроннинг фикрларини такрорлади.

"Бу борада, менимча, Макрон ҳақ. Менимча, Европа Россия билан гаплашиш вақти келди, акс ҳолда бизнинг таъсиримиз чекланган бўлади. Лекин савол шундаки, буни ким қилиши керак. Биз тартибсиз ҳаракат қилмаслигимиз керак, акс ҳолда биз Россия президенти Владимир Путиннинг қўлида ўйнаймиз", деб таъкидлади Италия Бош вазири.

Киритилди: 08:30 10.01.2026. Ўқилди: 3381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!