Адам Қодиров агар отаси ёки Путин томонидан буйруқ берилса, Зеленскийни ҳарбий жиноятчи сифатида Грознийга олиб келишини айтди — “Страна”.
"Биз шунчаки бориб, сени олиб кетамиз… Бу фақат вақт масаласи", — деди Рамзан Қодировнинг ўғли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Зеленский АҚШни Чеченистонга десант туширишга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди.
Маълумот учун, 18 ёшли Адам Қодиров отаси томонидан Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланган.