Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

ДХХ раиси: "Арипов билан урушиб, жанжаллашиб қолган пайтларимиз ҳам бўлди"

ДХХ раиси: "Арипов билан урушиб, жанжаллашиб қолган пайтларимиз ҳам бўлди"

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 5 йиллик фаолиятига бағишланган фильмда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Ўзбекистон билан чегара масалаларини ҳал қилиш жараёнлари қандай кечгани ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, жараён осон ўтмаган, баъзан музокаралар кескин тус олган. Қамчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан тортишиб, ўзаро урушиб қолган пайтлари ҳам бўлган:

“Бир вақт Арипов билан келиша олмай қолдик. Яхши-ёмон гаплар ўтиб, урушиб кетдик. Уям кетди, мен ҳам кетдим. Кейин у ‘кел, гаплашайлик’ деди, мен эса ‘йўқ, гаплашмайман’, деб туриб олдим”, - деди у.

Ташиевнинг таъкидлашича, шу ҳолатдан кейин икки давлат президентларининг шахсий аралашувисиз музокаралар тўхтаб қолиши мумкин эди.

“Президентимиз ўртага тушди. Икки давлат раҳбарлари ‘қўйинглар, урушманглар, талашманглар, ўтиринглар’ деб муросага чақирди. Шундан кейин музокаралар қайтадан тикланди”, дея қўшимча қилди у.

Ташиев бу кечинмалар ҳақида гапирар экан, чегара масаласини ҳал этишда раҳбарлар қатъияти, сиёсий ирода ва ўзаро ишонч ҳал қилувчи омил бўлганини қайд этди.

Киритилди: 18:00 07.01.2026. Ўқилди: 10606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!