АҚШ Жанубий қўмондонлиги Olina нефть танкерининг ҳибсга олинганини расман тасдиқлади.
Баёнот агентликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган ва операцияни акс эттирувчи видео билан бирга жойлаштирилган.
Амалиёт давомида Southern Spear қўшма махсус кучлари денгиз пиёдалари ва денгизчилари USS Gerald R. Ford авиаташувчисидан Olina танкерига чиқишди. Кема Кариб денгизида ҳеч қандай ҳодисасиз ушланди.
Амалиёт Тринидад ороли (Тринидад ва Тобаго Республикаси) яқинида бўлиб ўтди. Reuters хабарига кўра, танкер илгари Шарқий Тимор байроғи остида Венесуэлага сузиб кетган эди.