Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Россия томонидан Львов вилоятига «Орешник» ракеталари билан берилган зарбага изоҳ берди:
«Хавфли руҳий касалларга ёки маҳкамлаб қўйиладиган кийим, ёки қутқарувчи галоперидол уколи керак. Худди бугун тун “бандерачилар” назоратидаги Украинанинг ғарбида бўлганидек».
📌 Галоперидол — шизофренияни даволашда қўлланиладиган дори воситаси.
Шунингдек, Медведев «халқаро муносабатлар ҳақиқий Бедламга айланди», деб қўшимча қилди. У буни АҚШ томонидан Николас Мадурони ўғирлаб кетиш ҳамда «соя флоти»га тегишли танкерларни қўлга олиш билан боғлади.