Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Тез орада Ватанимга қайтишга ҳозирлик кўрмоқдаман"

"Тез орада Ватанимга қайтишга ҳозирлик кўрмоқдаман"

Паҳлавий эронликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларида, айниқса транспорт, нефт, газ ва энергетика соҳаларида ишловчи ишчилар ҳамда хизматчиларни умумий иш ташлашни бошлашга чақирди.

Шунингдек, у эронликларни шанба ва якшанба кунлари байроқлар, миллий рамзлар ва шиорлар билан кўчаларга чиқишга, жамоат жойларини эгаллаб, уларни ўз ҳудудларига айлантиришга даъват этди.

"Бизнинг мақсад энди шунчаки кўчаларга чиқиш эмас, балки шаҳар марказларини эгаллаш ва назоратда ушлаб туришга тайёргарлик кўришдир", — деди Паҳлавий.

Бундан ташқари, шаҳзода куч тузилмаларига мурожаат қилиб, “халқнинг овозини бостириш машинасини” секинлаштириш ва издан чиқаришга чақирди. "Шунда вақти келиб уни бутунлай ишдан чиқариш мумкин бўлади", — деди Паҳлавий.

"Тез орада Ватанимга қайтишга ҳозирлик кўрмоқдаман. Миллий инқилобимиз ғалабаси соатида Эроннинг буюк халқи билан бирга бўлишни истайман", — деди шаҳзода.

Киритилди: 20:47 10.01.2026. Ўқилди: 3728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!