Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон армияси мамлакатдаги норозилик намойишларини бостиришга қўшилишга тайёр

Эрон армияси мамлакатдаги норозилик намойишларини бостиришга қўшилишга тайёр

Бу ҳақда Тhe Wall Street нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, Эрон армияси 28 декабрдан бери мамлакат бўйлаб давом этаётган оммавий норозилик намойишларини бостиришда иштирок этишга тайёр эканини эълон қилди. Ҳарбийлар “миллий манфаатлар, стратегик инфратузилма ва давлат мулкини қатъий ҳимоя қилишини” таъкидлаб, тартибсизликларда Исроил ва “террорчи гуруҳлар”ни айблади.

Ҳозиргача намойишларни тарқатишда фақат полиция ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар қатнашиб келган эди, дея ёзмоқда The Wall Street Journal.

Дастлаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш талаблари билан бошланган норозиликлар кейинчалик теократик режимни тугатиш чақириқларига айланди.

Human Rights Activists in Iran ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти маълумотларига кўра, камида 65 киши ҳалок бўлган, 2300 дан ортиқ одам қўлга олинган, норозилик акиялари эса мамлакатнинг 180 та шаҳрида бўлиб ўтган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти намойишлар иштирокчиларидир.

Тime нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, намойишларда 200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Киритилди: 21:07 10.01.2026. Ўқилди: 2134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!