Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШ Полшага қўшимча 5 минг нафар ҳарбий юборишини маълум қилди

Трамп АҚШ Полшага қўшимча 5 минг нафар ҳарбий юборишини маълум қилди

Оқ уй раҳбари бу ҳақда ўзининг Truth Social тармоғида ёзиб қолдирди.

Бу Пентагоннинг Полшага 4 минг аскар жўнатиш режасини бекор қилганидан бир ҳафта ўтиб юз берди. АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Пентагоннинг Полшага 4 минг аскар юбориш режаси бекор қилингани аслида вақтинчалик кечиктириш эканини айтиб, Вашингтон мамлакатдаги кучли ҳарбий иштирокни сақлаб қолишини таъкидлади.

Трамп маъмурияти сўнгги ҳафталарда “America First” сиёсати доирасида Европадаги америкалик ҳарбийлар сонини қисқартириш ниятида эканини билдириб келмоқда.

Аввалроқ, АҚШ Германиядан 5 минг нафар аскарини олиб чиқишини эълон қилган эди. Ҳозирча Полшага юбориладиган қўшимча ҳарбийлар Германиядан чиқарилаётган қўшинлар таркибиданми ёки алоҳида гуруҳми номаълум.

Киритилди: Бугун 12:54. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!