Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Айова штатида сўзга чиққан Трамп 2026 йили АҚШ Мустақиллик декларациясининг қабул қилинганига 250 йил тўлиши муносабати билан мамлакат бўйлаб турли тантанали тадбирлар ўтказилишини маълум қилди.
“Мен UFC жангини ўтказиш ҳақида ўйлаяпман. Бу ерда UFC ни кузатадиганлар борми?” – деб тингловчиларга мурожаат қилган Трамп ўз нутқида UFC президенти Дана Уайтни ҳам тилга олди.
"Ҳар бир миллий боғ ва тарихий жойларда Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган махсус тадбирлар ўтказилади. Биз UFC жангини ҳам ташкил қиламиз, бу Оқ уй ҳовлисида бўлиб ўтади", — деди АҚШ президенти.
Қайд этилишича, мазкур баёнот жиддий айтилган бўлиб, Оқ уй расмийлари ҳам буни тасдиқлаган.
"UFC тадбирини Оқ уй ҳудудида ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда", — дея муносабат билдирди Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт.