Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп 81 ёшида ҳам президент бўлмоқчими?

Трамп 81 ёшида ҳам президент бўлмоқчими?

АҚШ президенти Дональд Трамп учинчи президентлик муддати учун сайловда иштирок этиш ҳақидаги миш-мишларни рад этди. NBC телекомпаниясига берган интервьюсида у: “Мен икки муддатли президент бўламан. Буни доим муҳим деб ҳисоблаганман”, — деди.

Аввалроқ, 78 ёшли Трамп учинчи ёки тўртинчи муддат қолиш ҳақида “ҳазилсиз” сўзлаганини айтган эди, аммо кейин бу баёнотлари “ёлғон хабар тарқатувчи ОАВни” қитмирлик билан ҳазиллашиш учун қилинганини билдирган.

Флоридадаги резиденциясида жума куни ёзиб олинган интервьюда у кўплаб одамлар ундан учинчи муддат ҳақида ўйлаб кўришни сўраганини, аммо бу унинг шахсий хоҳиши эмаслигини айтди. Шунингдек, Трамп ўз ўрнини босиши мумкин бўлган айрим республикачиларни тилга олди — вице-президент Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубиони.

АҚШ Конституциясига кўра, президент икки муддатдан ортиқ ҳокимиятда қолиши мумкин эмас.

Киритилди: 23:12 04.05.2025. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!