Тошкентнинг 7 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди, дея хабар берди Veolia Energy компанияси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, мутахассислар томонидан 2025-2026 йилги иситиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Шу муносабат билан 26 март куни соат 09:00 дан 18:00 гача қуйидагилар иссиқ сувсиз қолдирилди:
• Юнусобод тумани бўйича: А.Темур, Осиё, Боғишамол, Минор, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Мингўрик, А.Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Шивли кўчалари, М-2, 4, 5, 6;
• Мирзо Улуғбек тумани: Мустақиллик, Ҳамид Олимжон кўчалари, М-1;
• Олмазор тумани: Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Нурафшон, Қорақамиш, Тахтапул, Мухбир, Қ/Қ кўчалари 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5;
• Шайхонтоҳур тумани: Зулфияхоним, Лабзак, М-12, М-15 кўчалари;
• Чилонзор тумани: Заргарлик, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Дўмбиробод, Серқуёш, Усмур, Тахиатош, Ал-Хоразмий, Қизил Шарқ, Алгоритм кўчалари, 5, 6, 8, 9, С, 10, 16, 17, 18, 19, 20 мавзелари;
• Учтепа тумани: Лутфий, Ширин, Шайхзода, Катта Хирмонтепа, Фарҳод кўчалари;
• Яккасарой тумани: Кичик ҳалқа йўли, Боғибўстон кўчалари.