Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда вояга етмаган бола Mercedes-Benz'да икки пиёдани уриб кетди

Тошкентда вояга етмаган бола Mercedes-Benz'да икки пиёдани уриб кетди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 2024 йил 7 ноябрь куни вояга етмаган шахс руль бошқарувида пиёдаларга жароҳат етказди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Соат тахминан 13:00 ларда Янги Ўзбекистон кўчасида жойлашган автотураргоҳларнинг бирида вояга етмаган С.П. (2008 йилда туғилган) Mercedes-Benz автомашинасида ҳаракатланиб, 2 нафар пиёдани (2003 й.т. Ж.С. ва 2006 й.т. Ш. Э.) уриб юборган.

Оқибатда жабрланувчилар шифохонага олиб борилган. Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ш. Э.нинг ҳолати енгил жароҳат, фуқаро Ж.С.ники эса оғир жароҳат деб баҳоланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, тегишли тартибда судга юбориш чораси кўрилмоқда.

Киритилди: 07:20 12.03.2025. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!