Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Озарбайжон Республикасининг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ташкил этилди.

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳамда Элчихона ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ҳамкорлигида «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида ўтказилган расмий қабул маросимида давлат ва ҳукумат вакиллари, дипломатик корпус аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, илм-фан, маданият ва санъат намояндалари, диаспора аъзолари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Расмий қабул маросимида сўзга чиққан Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, доктор Рашад Маммадов 8 ноябрь — Ғалаба кунининг Озарбайжон халқи тарихидаги беқиёс аҳамияти ҳақида сўз юритди. Элчи таъкидлаганидек, Озарбайжон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Илҳом Алиев раҳбарлигида 2020 йил 27 сентябрда бошланган ва 44 кун давом этган Ватан уруши Озарбайжон халқининг бирдамлиги, матонати ва қатъиятининг ёрқин тантанасига айланди. Озарбайжон армиясининг кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва фидойилиги натижасида узоқ йиллар давомида ишғол остида қолган ерлар озод этилди. 2020 йил 8 ноябрда Озарбайжон ва туркий дунёнинг маданият пойтахти, қадимий Шуша шаҳрининг озод этилиши билан тарихий Ғалабага эришилди.

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Дипломат 8 ноябрь Ғалабаси Озарбайжон халқининг миллий хотирасига абадий муҳрланганини ҳамда мамлакатнинг замонавий давлатчилик тарихида янги босқичга асос солганини алоҳида таъкидлади.

Расмий қисм якунлангач, Ғалаба кунига бағишланган тантанали бадиий дастур намойиш этилди. Концерт дастурида Озарбайжон Давлат «Қая» ансамбли, Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият марказининг «Қорабоғ Ғалабаси» рақс ансамбли, «Хорибулбул» театр труппаси солистлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Қозоғистон ва Туркманистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмонова иштирок этдилар. Санъаткорлар томонидан ижро этилган мусиқий ва рақс чиқишлари концерт дастурига ўзгача жозиба бағишлаб, меҳмонлар томонидан катта қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олинди.

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Концерт дастурининг алоҳида эътиборга молик жиҳатларидан бири Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият марказининг «Қорабоғ Ғалабаси» рақс ансамбли томонидан Озарбайжоннинг қадимий юрти Зангазурнинг бой фольклор анъаналарини ўзида мужассам этган «Зангазур яллиси» рақсининг намойиш этилиши бўлди. Озарбайжон халқининг қадимий миллий рақс анъаналари, бирлик ва ҳамжиҳатлик руҳини ифода этувчи ушбу рақс композицияси ўзига хос ритми ҳамда жўшқин ижроси билан томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир доирасида Озарбайжоннинг шонли Ғалаба тарихини акс эттирувчи «Шонли тарихимизнинг 44 куни» номли фотокўргазма ташкил этилди. Унда 44 кунлик Ватан уруши давомида Озарбайжон армияси кўрсатган қаҳрамонлик, юртимизнинг ишғолдан озод этилиши ҳамда тарихий Ғалабамизнинг унутилмас лаҳзаларини акс эттирувчи фотосуратлар намойиш этилди. Фотоматериаллар тадбирда иштирок этган давлат ва жамоат арбобларида катта қизиқиш уйғотди.

Тошкентда Озарбайжоннинг 8 ноябрь — Ғалаба куни муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди

Мазкур бадиий кеча Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, миллий санъат намуналарини кенг тарғиб этиш ҳамда икки қардош халқ ўртасидаги ўзаро маданий алмашинувни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этди.

Киритилди: Бугун 20:54. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!