Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашини айтди

Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашини айтди

“Украинадаги уруш яқин ойларда тугайди. Агар тўхтамасак, Учинчи жаҳон уруши бўлади. Бу менинг шахсий фикрим. Ҳамманинг кучи ва захираси қолмади, барча чарчади. Захиралар ҳақида гапирганимда, қаердадир нимадир етишмаяпти, демоқчи эмасман. Россиянинг ресурслари бутун дунёга етади. Аммо одамларнинг онгида бу урушни давом эттириш учун ресурс қолмади. Ҳамма бу урушдан чарчади”, — деди Беларус президенти Александр Лукашенко Евроосиё хавфсизлиги бўйича IV Минск халқаро конференциясида.

Шунингдек, у можарони ҳал қилишни истаган томонларни музокаралар ўтказиш учун Минскка таклиф қилди. Лукашенко “тинч йўл билан ҳал қилишдан бошқа муқобил йўқ”, деб таъкидлади.

Киритилди: Бугун 14:50. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!