Тошкент шаҳрида янги ўқув йилдан бошлаб ички маҳаллаларда жойлашган мактаблар атрофидаги йўллар бир томонлама тартибга ўтказилади. Ушбу чора-тадбир пойтахтда йўл-транспорт ҳодисалари хавфини камайтириш ҳамда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановнинг маълум қилишича, зарур йўл белгилари ўрнатиш ишлари бошланган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар ва пойтахт меҳмонларини мазкур ҳудудларда ҳаракатланишда янги тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишга чақирмоқда.