Қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарганлиги сабабли қуйидаги зарур чоралар кўрилаётгани маълум қилинади.
Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар, олий таълим муассасалари, иссиқлик электр станциялари ва бошқалар) табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилинади.
Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилади.