Божхона қўмитасининг “Тошкент-АЕРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Электрон тижорат” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар идоралари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда қонуний бўлмаган дориларнинг келтирилишининг олди олинди.
Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 30 ёшли фуқаро ўз номига Кореядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳужжатларда спорт озуқа сифатида кўрсатилган юбормада ҳақиқатдан ҳам 1200 та прегабилин моддасини ўз ичига олган кучли таъсир қилувчи капсула аралаштирилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.