Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Россия Марказий банки Москва арбитраж судида Белгиянинг Euroclear депозитарийсига қарши даъво қўзғатиб, ундан 18,2 триллион рубль (тахминан 229 миллиард доллар) ундиришни талаб қилмоқда.

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Маълум қилинишича, Россия Марказий банки 12 декабрь куни Москва судига Euroclear депозитарийсининг «зарар етказган ноқонуний ҳаракатлари», шунингдек, Европа комиссиясининг банкка тегишли музлатилган активлардан фойдаланиш режалари билан боғлиқ даъво аризаси билан мурожаат қилган.

15 декабрь куни эрталаб суд матбуот хизмати Россия оммавий ахборот воситаларига Россия Федерацияси Марказий банкининг Euroclear’га қарши 18,2 триллион рубль миқдоридаги даъвоси Москва арбитраж судига расман киритилганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 14:32. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!