Швейцария мудофаа вазири Мартин Пфистер Москванинг ҳаракатларига асосланиб, мамлакат учун хавф даражасини 10 баллдан 7 балл (бу ерда 10 балл кенг кўламли урушни англатади) деб баҳолади.
Амалдор SRF радио дастурида мамлакат ҳарбий можаро Украина чегарасидан ташқарига чиқиб, Ғарбий Европани қамраб оладиган сценарийга тайёр бўлиши кераклигини айтди.
"Россия иқтисодиёт урушига ўтди ва жуда кўп миқдорда қурол-яроғ ишлаб чиқармоқда... Ҳаво ҳужумлари орқали бизни зарар етказиш билан таҳдид қиладиган вазиятлар бўлиши мумкин. Булар Швейцарияга ҳам таъсир қилиши мумкин бўлган реал сценарийлар”, - дея огоҳлантирди вазир.
Расмийлар энди Швейцария шаҳарлари қуруқликдан бостириб кирмасдан ҳам ҳужумлар нишонига айланиши мумкинлигини энди инкор этмайди. Ҳужумга қарши туриш учун Берн зудлик билан Американинг 36 та F-35 қирувчи самолётларини сотиб олмоқда, бироқ Пфистер бу рақамни аллақачон “мутлақ минимал” деб таърифлаган ва бу етарли бўлмаслиги мумкин. Ҳақиқий эҳтиёж 55-70 та самолётга баҳоланмоқда.
Оддий фуқаролар урушга тайёргарлик учун пул тўлашлари керак бўлади. Мудофаа вазирлиги раҳбари ҳарбий бюджетни зудлик билан тўлдириш учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) 0,5 фоизга оширишни таклиф қилди. Қолаверса, ҳукумат аҳолини ахборот урушига тайёрлаш мақсадида мактабларда "маънавий ҳимоя" дастурини йўлга қўймоқчи.