Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сиднейда ҳужум содир этганлар ота-бола бўлиб чиқди

Сиднейда ҳужум содир этганлар ота-бола бўлиб чиқди

Сиднейда 16 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 40 киши яраланган терактни содир этганлар ота ва ўғил эканлиги аниқланди.

Бу ҳақда Янги Жанубий Уэльс полицияси комиссари Мал Лэньон матбуот анжуманида маълум қилди.

Тергов маълумотларига кўра, Бонди пляжига ҳужум қилганлар Сидней жануби-ғарбида жойлашган Бонниригг шаҳрининг икки нафар фуқароси бўлган. Хабар қилинишича, “қўлга олиш чоғида 24 ёшли йигит оғир тан жароҳати олган, унинг 50 ёшли отаси эса ўлдирилган”.

"Ҳужумга алоқадор кимдир кечаги воқеани режалаштирганига ишора йўқ", деди Лэньон, шунингдек, ҳужумчилардан бири "лицензияланган ўқотар қурол эгаси бўлган ва тахминан 10 йил давомида қонуний равишда ўқотар қуролга эгалик қилган".

Киритилди: 08:40 15.12.2025. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!