Бугун 10 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда иккита кўча вақтинча ёпилади

Тошкентда иккита кўча вақтинча ёпилади

Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги хабар берди.Тошкентда иккита кўча вақтинча ёпилади

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги «Асака» кўчасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари сабабли коммунал тармоқларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли «Асака» кўчасининг Паркент-2 тор кўчаси кириш қисмидан Махатма Ганди кўчасига қадар қисмида автоуловлар ҳаракати 10 октябрь соат 17:00 га қадар вақтинча чекланади.

Шунингдек, Мирзакалон Исмоилий кўчасининг «Асака» кўчаси билан кесишмаси вақтинча ёпилган.

“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Киритилди: 23:42 09.10.2024. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!