Янги Ўзбекистон кўчасидаги таъмирлаш ишлари муносабати билан 9 июлдан 9 августгача 106 ва 190-сонли автобуслар ҳаракати вақтинча Миллий боғ кўчаси орқали амалга оширилади.
106-сонли автобус “Саодат” савдо марказидан “Akfa” университети томон ҳаракатланганда йўл ёпиқ қисмни айланиб ўтади. Тескари йўналиш ўзгармайди.
190-сонли автобус “Янгибозор”дан “Машинасозлар” метро бекатига ҳаракатланганда ҳам Миллий боғ кўчасидан ўтади. Тескари йўналиш эса ўзгаришсиз қолади.