Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 25 феврал куни соат 21:48ларда Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Хосилбек Эшназаров 10 синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги «BMW» русумли автомашина уриб юборилган. Оқибатда ҳаёти учун оғир тан жароҳатларини олиб 3 кун давомида шифокорлар назоратида бўлган ички ишлар органлари ходими кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди.

«Кичик сержант Хосилбек Эшназаров 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган. Унинг ортидан ота-онаси, аёли, 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари қолди», дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: Бугун 19:50. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!