Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Трампнинг тарафдорлари уни фавқулодда ҳолат эълон қилишга чақирмоқда

Трампнинг тарафдорлари уни фавқулодда ҳолат эълон қилишга чақирмоқда

Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, бу сайловларда почта ва сайлов машиналари орқали овоз беришни тақиқлаш имконини бериши мумкин.

Трампни қўллаб-қувватловчи ва Оқ уй билан келишилган ҳолда ҳаракат қилаётганини айтаётган фаоллар 17 саҳифали ҳужжат лойиҳасини элон қилди. Унда Хитой 2020 йилги сайловларга аралашгани таъкидланади ҳамда бу ҳолат мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун асос сифатида келтирилади. Бундай қарор президентга овоз бериш жараёнига доир фавқулодда ваколатлар бериши мумкин.

Аввалроқ президент Доналд Трамп ноябр ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда сайловчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини мажбурий кўрсатиш ва почта орқали овоз беришни бекор қилиш режасини эълон қилган эди. Фаоллар уларнинг лойиҳаси Трамп ваъда қилган фармонга киритилишини кутмоқда.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!