Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент халқаро аэропортида Буюк Британия фуқаролик паспортини ноқонуний қўлга киритганлар ушланди

Тошкент халқаро аэропортида Буюк Британия фуқаролик паспортини ноқонуний қўлга киритганлар ушланди

Жорий йилнинг 5 август куни йўловчилар орасида паспорт текшируви ўтказилаётган пайтда «Тошкент-Лондон» йўналиши бўйича навбатдаги НУ-201 рейси бўйича «Ислом Каримов» Тошкент халқаро аэропортида Буюк Британия фуқаролари паспортини тақдим этган етти нафар йўловчи рейсдан олиб чиқилган.

Текширув чоғида парвоздан тўхтатилган йўловчилар ўзларини Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари деб таништириб, Тожикистон Республикаси ҳудудида бўлиб, Буюк Британия фуқароларининг қалбаки миллий паспортини ноқонуний равишда қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикасини тарк этиш ниятида бўлган, бироқ «Тошкент» аэропорти иммиграция хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТХТББ ТБ томонидан юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси, 2-қисми, «б» банди, 228-моддаси, 3-қисми, 25-223-моддаси, 2-қисми, «б,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 19:47 15.08.2022. Ўқилди: 1780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!