Сўнгги йилларда Америка касалхоналаридаги шифокорлар ўлимдан кейин донор бўлишга рози бўлган, аммо ҳали тирик беморларнинг аъзоларини олиб ташлашга ҳаракат қилмоқдалар. Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.
Агар беморнинг яқинлари донорликка рози бўлса, шифокорлар уни ҳаётни таъминлаш тизимларидан узиб, бир-икки соат ичида юрак тўхташини кутишади, шундан сўнг одам ўлган деб эълон қилинади ва аъзоларини олиб ташлашади.
Ўтган йили овқатланаётганда бўғилиб комага тушиб қолган Алабама штатида яшовчи 42 ёшли Мисти Хокинс вентилятордан узилган ва деярли икки соатдан кейин ўлган деб эълон қилинган, аммо отопсия пайтида беморнинг юраги ҳали ҳам уриб тургани маълум бўлди.