Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент ва Фарғонада катта миқдордаги наркотик моддалар аниқланди

Тошкент ва Фарғонада катта миқдордаги наркотик моддалар аниқланди

1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан пойтахт ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1993 й.т. шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди. Натижада, унинг ёнида 3 дона кичик ҳажмдаги идишларда жами 257 гр гашиш мойи борлиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш манзилидан соф оғирлиги 2 кг 831 гр бўлган гашиш мойи ва электрон тарози ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, мазкур шахснинг интернет наркодўконда ишлаши ҳам маълум бўлди.

2️⃣ Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказишди. Жумладан, Фарғона туманида яшовчи, 1988 й.т. шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан келтирилган 982 гр «гашиш» моддасини шартли харидорга 10 700 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

3️⃣ Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро муқаддам наркокурьерлар томонидан қўшни давлатдан контрабанда қилиниб, Фарғона туманидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 956 гр «гашиш» моддасини қабул қилиб олиб, доимий яшаш манзилига қайтиб кетаётган вақтида ушланди.

⚖️ Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:23 28.10.2026. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!