Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор К.Р ундирувчи А.Г нинг фойдасига алимент тўлаш белгиланган.
Фарзанд таъминоти- ота-онанинг энг муҳим бурчи ва масъулияти. Алимент тўлаш нафақат қонуний мажбурият, балки фарзанднинг муносиб ҳаёт кечириш, таълим олиши, соғлом ўсиш ва келажакда ўз ўрнини топиш учун кўрсатиладиган ғамхўрликдир.
Шунга қарамасдан қарздор алимент пулини мунтазам равишда тўламай келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 95,5 млн сўмни ташкил этган. Қарздорнинг яшаш манзили аниқланмаганлиги сабабли ушбу қарздорликни ундириш имкони бўлмаган ва унга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Мажбурий ижро бюроси Нукус туман бўлими ва миллий гвардия ходимлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида қарздор Нукус шаҳридаги бозордан топилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шундан сўнг, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судига юборилди.