Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эронда шаҳар ҳокими отиб ўлдирилди

Эронда шаҳар ҳокими отиб ўлдирилди

Эроннинг Чехормаҳол ва Бахтиёрий вилоятида шаҳар ҳокими отиб ўлдирилди.

Эроннинг Чехормаҳол ва Бахтиёрий вилоятидаги Жунгон шаҳри ҳокими Исмоил Исломий Бобоҳайдарий бугун эрталаб қуролли ҳужум оқибатида отиб ўлдирилди.

Бу ҳақда «Озод Эрон» Telegram канали маълум қилмоқда.

Вилоят губернатори ўринбосари Абдолали Аржангнинг сўзларига кўра, дастлабки маълумотлар ҳодиса хавфсизликка таҳдид солиш мақсадида содир этилмаганини кўрсатмоқда.

Ҳужумнинг тафсилотлари, шунингдек, ҳужумчи ёки ҳужумчиларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Киритилди: 19:00 28.10.2026. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!